USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

699 марта
Хоразмда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва ҳудудларида жорий профилактика ишлари туфайли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, 2026 йил 6 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан режали ишлар олиб борилади.

Узилишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:

Урганч туманида:
Каттабоғ, Олтинкўл, Шерматлар, Чўлобод, Оёқбоғ, Қипчоқ, Бободеҳқон, Боғдорчи маҳаллалари;

Янгибозор туманида:
Боғолон маҳалласи;

Гурлан туманида:
Дўстликбоғи, Чинобод, Тозаяргон, Олға, Катли, Пахтачи, Пахтакор, Нурли йўл, Нукус, Жалоил, Совунчи, Эсабий, Мевазор маҳаллалари;

Шовот туманида:
Оқкўл, Остона, Қумёп, Бўйрачи, Туркистон маҳаллалари;

Хива туманида:
Индавак, Шўркўл, Варангзон маҳаллалари;

Янгиариқ туманида:
Гурланбоғ ва Вакиллар маҳаллалари;

Тупроққалъа туманида:
Ҳазарасп, Охунбобоев, Пастом, Саидлар, Сайопир, Шехлар, Янгизамин, Обод, Яккачикир, Нуробод маҳаллалари.

Ҳурматли фуқаролардан ушбу ҳолатни тўғри қабул қилиш, электр жиҳозларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ҳамда зарур чораларни олдиндан кўриш сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: