USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

19 май куни Хоразмнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

1 664 марта
19 май куни Хоразмнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади

Хоразм вилоятининг қатор туман ва маҳаллаларида профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан 2026 йил 19 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача режали профилактика ишлари амалга оширилади.


Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинча чекланиши мумкин:
— Урганч тумани: Тандирчи ва Қўнғирот маҳаллалари;
— Гурлан тумани: Боғишамол, Янгиаср, Боғистон, Шодлик маҳаллалари;
— Қўшкўпир тумани: Бекобод, Иттифоқ, Ёшлик, Боғзор, Ошоққалъа, Шихобод маҳаллалари;
— Хива тумани: Чанашиқ ва Паномақсум маҳаллалари;
— Янгиариқ тумани: Янгиер, Ширшоли, Пурсанг, Қўриқтом маҳаллалари;
— Боғот тумани: Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Тўпчи, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёшўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнатгули, Оқтепа, Қалажиққалъа, Наврўз, Ҳуррият, Беруний маҳаллалари ҳамда Узумзор ва Янгиқадам шаҳарчалари;
— Ҳазорасп тумани: Боғдор, Сулаймонқалъа, Ишчилар, Ойбек, Ал-Хоразмий, Саноат, Бўстон, Қовунчи, Мустақиллик, Наврўз, Мухомон, Шехйопи, Мутпири маҳаллалари;
— Урганч шаҳри: Бинокор маҳалласи ва Наврўз шаҳарчаси.
Элект таъминоти масъуллари аҳолидан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, профилактика ишларига тушуниш билан ёндашишни сўрамоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: