USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда кучли шамол уй томини электр тармоғи устига учириб туширди

451 марта

Хоразмда кучли шамол уй томини электр тармоғи устига учириб туширди

Хоразм вилояти ҳудудида кузатилаётган кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида Янгиариқ туманидаги аҳоли хонадонларидан бирининг том қисми кўчиб тушиб, электр узатиш тармоғига зарар етказди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 110/10 кВли “Ибрагимов” подстанциясидан чиқувчи 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғида содир бўлган. Кучли шамол таъсирида учиб тушган том қисми электр тармоғида носозлик келтириб чиқарган.

Мазкур ҳолат “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан зудлик билан назоратга олинган. Айни вақтда Янгиариқ туман электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар электр таъминотини қисқа муддатларда қайта тиклаш мақсадида барча зарур чораларни кўраётгани билдирилди. Носозлик тўлиқ бартараф этилгач, истеъмолчиларга электр энергияси қайта тўлиқ етказиб берилади.

Ҳозирча аҳолига хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, электр симлари ва носоз тармоқларга яқинлашмаслик тавсия этилмоқда.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: