Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хотин-қизларнинг руҳий саломатлиги йўлида: Семинар-тренинг иштирокчилари ва тренер-психологлар тақдирланди

34 марта

Хотин-қизларнинг руҳий саломатлиги йўлида: Семинар-тренинг иштирокчилари ва тренер-психологлар тақдирланди

Жорий йилнинг 9–16 июнь кунлари Урганч давлат университети (УрДУ) Педагогика ва психология кафедрасининг малакали мутахассислари томонидан «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар учун махсус психологик семинар-тренинглар ўтказилган эди. Бугун ушбу лойиҳанинг якуни сифатида тадбир ташкилотчилари, тренерлар ва иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир УрДУ Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши ҳамда Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларда психологик барқарорликни ривожлантиришга қаратилган «Аёлларнинг психологик фаровонлиги ва ҳаётий барқарорлиги» мавзусида ташкил этилди.

Бир ҳафта давом этган тренинглар давомида хотин-қизларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, стрессли вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида урғу берилди. Малакали психологлар томонидан аёлларга ҳаётий муаммоларни тўғри ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар берилиб, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларига жиддий эътибор қаратилди.

Бугунги тақдирлаш тадбирида лойиҳада фаол иштирок этган хотин-қизлар ҳамда уларга ҳафта давомида билим ва психологик кўмак берган фидойи тренер-психологлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Бу каби амалий лойиҳалар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг оилада ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишларида муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: