USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч тумани ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

137 марта
Урганч тумани ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади

Кеча, 22 июнь куни Урганч тумани Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими Ғайрат Султановнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар инфратузилмани ривожлантириш, моддий ёрдам ажратиш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар билан қатнашдилар.

Мурожаатларнинг аксарияти бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, муаммолар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва амалий чора-тадбирларни талаб қилувчи масалалар эса тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларга йўналтирилди.

Уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилиб, назоратга олинди.

Таъкидланишича, туман ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарларининг Халқ қабулхонасидаги шахсий қабуллари ҳар ҳафта тасдиқланган жадвал асосида ўтказиб келинмоқда. Бу эса аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида ўрганиш ва уларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Манба: Урганч тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: