USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг қатор ҳудудларида 25 июнь куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

1 101 марта
Хоразмнинг қатор ҳудудларида 25 июнь куни электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

25 июнь 2026 йил, Хоразм вилояти — Режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан вилоятнинг бир қатор туманлари ва Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, электр тармоқларининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга ошириш мақсадида 25 июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача профилактика ишлари ўтказилади.

Шу муносабат билан қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти вақтинча чекланиши мумкин:
Урганч тумани:
Хожибойлар, Оёқбоғ, Адолат, Оқ мактаб маҳаллалари.
Янгибозор тумани:
Янгиёп, Юқорибошқир, Жайҳун, Қадрият, Истиқлол, Ифтихор, Мингбоғолон, Боғолон ва Қиёт маҳаллалари.
Гурлан тумани:
Пахтачи, Пахтакор, Нурли йўл, Нукус, Жалойил ва Совунчи маҳаллалари.
Қўшкўпир тумани:
Хосиён, Тағалак, Кўназей, Янгилик, Айронкўл ва Месит маҳаллалари.
Хива тумани:
Журён ва Арвик маҳаллалари.
Янгиариқ тумани:
Янгиер, Ширшоли, Пурсанг ва Қўриқтом маҳаллалари.
Хонқа тумани:
Найман, Тозабозор, Саховат ва Наврўз маҳаллалари.
Боғот тумани:
Пахтаобод, Қорабоғ, Ёш ўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнатгули, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ ва Кўҳнабирлашув маҳаллалари.
Ҳазорасп тумани:
Бешта, Тўртта, Янгиҳаёт, Буюк сиймо, Истиқлол, Б. Матирзаев, Пичоқчи, Зиёли, Паҳлавон Маҳмуд, Алоқали кўл, Янгибозор, Шовот, Ғафур Ғулом ва Карвак маҳаллалари.
Тупроққалъа тумани:
Охунбобоев, Пастом, Саидлар, Сайопир, Шехлар, Янгизамин, Обод, Яккачиқир ва Нуробод маҳаллалари.
Урганч шаҳри:
Янгиобод, Янги Ашхобод, Бешмерган ва Янги ҳаёт маҳаллалари.
Масъуллар электр энергияси истеъмолчиларидан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, аҳолидан ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда ўз ишларини режалаштиришларини сўрамоқда.
Манба: Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: