USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm USD: 12,102 so'm EUR: 13,812 so'm RUB: 154 so'm GBP: 16,184 so'm CNY: 1,788 so'm KZT: 26 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,295 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хива шаҳар ҳокими «Қумясқа» маҳалласидаги янги тадбиркорлик лойиҳаси билан танишди

137 марта
Хива шаҳар ҳокими «Қумясқа» маҳалласидаги янги тадбиркорлик лойиҳаси билан танишди

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли учун яратилаётган шароитлар ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини ўрганиш мақсадида «Қумясқа» маҳалласида бўлди.
Ташриф давомида шаҳар ҳокими маҳаллада ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган тадбиркор билан учрашиб, аҳолига хизмат кўрсатиш объектини ташкил этиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳа юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда мазкур объектни замонавий талаблар асосида, шаҳарсозлик меъёрларига тўлиқ мувофиқ ҳамда Хиванинг бой тарихий мероси ва миллий меъморий услубини ўзида мужассам этган ҳолда барпо этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди.

Қайд этилганидек, бундай тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хизматлар соҳасини кенгайтиришга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: