USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жўрабек Раҳимов Боғотлик битирувчилар билан учрашди

31 марта
Жўрабек Раҳимов Боғотлик битирувчилар билан учрашди

Учрашувда ёшларни иш билан таъминлаш ва касбий салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Президент томонидан ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифалар ижроси доирасида Боғот туманидан ўзига бириктирилган олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ҳар бир битирувчининг эгаллаган мутахассислиги, қизиқишлари ва келгуси меҳнат фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Ёшларни муносиб иш ўринларига жойлаштириш, уларнинг касбий малакасини ошириш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Таъкидланганидек, давлат раҳбарининг ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Мулоқот якунида ёшларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муносиб иш ўринларига йўналтириш ҳамда келгусида доимий мулоқотни давом эттириш бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: