USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда қафасда қолдирилган итлар можароси: ҳуқуқбузарга 2 миллион 884 минг сўм жарима қўлланилди

179 марта
Урганчда қафасда қолдирилган итлар можароси: ҳуқуқбузарга 2 миллион 884 минг сўм жарима қўлланилди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган «Урганч туманида қафасда сақланаётган бир нечта ит ўлиб қолди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Урганч туман бўлими ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, унга 2 миллион 884 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Экология бош бошқармаси аҳолини, айниқса, аномал иссиқ кузатилаётган кунларда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлмасликка чақирди.

Мутахассислар ҳайвонларни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимояланган, салқин жойларда сақлаш, уларни доимий равишда етарли миқдорда ичимлик суви ва озуқа билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, фуқаролардан бундай ҳолатларга дуч келганда ваколатли давлат органларига ўз вақтида мурожаат қилиш сўралди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, жамоатчилик томонидан ҳайвонларга нисбатан муносабат юзасидан кескин эътирозлар билдирилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: