USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда сув ҳавзаларида профилактик рейдлар кучайтирилди

92 марта
Хоразмда сув ҳавзаларида профилактик рейдлар кучайтирилди

Ёзги иссиқ кунларда аҳолининг сув ҳавзаларига ташрифи кўпайиши муносабати билан Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳудудларда профилактик рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Рейдлар давомида фуқароларга белгиланмаган жойларда чўмилиш ҳаёт учун жиддий хавф туғдириши, фақат махсус рухсат этилган ва хавфсизлик талаблари таъминланган сув ҳавзаларида чўмилиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар, шунингдек, чўмилиш вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, айниқса, вояга етмаган болаларни назоратсиз қолдирмаслик бўйича тавсиялар бермоқда.

Аҳолини огоҳлантириш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида хавфли деб топилган ҳудудларга «Чўмилиш тақиқланади» деган огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси фуқароларни ўз ҳаёти ва яқинлари хавфсизлигига бефарқ бўлмасликка чақириб, сув ҳавзаларида эҳтиёткорлик қоидаларига амал қилиш ҳар қандай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканини эслатди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: