Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч–Хива автомагистрали қурилиши сабаб айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

366 марта
Урганч–Хива автомагистрали қурилиши сабаб айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда туризм инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида Урганч шаҳридан Хива шаҳрига олиб борувчи автомагистрал йўл қурилиши доирасида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан, эртага — 24 июль куни соат 15:00 дан 17:00 гача қуйидаги ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Урганч тумани:
  • Боғдорчи
  • Қипчоқ
  • Кўна овул
  • Юқори овул
  • Оқ олтин
  • Бободеҳқон маҳаллалари.
Урганч шаҳри:
  • Камолот
  • Янги Ашхобод
  • Янгиобод
  • Шодлик
  • Бобур
  • Жамбул
  • Бинокор
  • Гулчилар
  • Гулшан
  • Саховат маҳаллалари.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, таъмирлаш ишлари якунланиши билан табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

Истеъмолчилардан ушбу вақтинчалик ноқулайликни инобатга олиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сўралади.

Изоҳ қолдириш

    • Матрасул 24 Iyul 2026 20:24
      Хеч нарсани хал атулмисанку барибир

Мавзуга алоқадор: