USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда «Ёлланиш» жиноятида айбланаётган шахсни қидиришмоқда

572 марта
Хоразмда «Ёлланиш» жиноятида айбланаётган шахсни қидиришмоқда

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Машарипов Ҳикмат Рустамович қидирувга берилди.

Расмий маълумотга кўра, 1986 йил 11 февралда туғилган ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган «Ёлланиш» жиноятини содир этганликда айбланмоқда.
Қидирувдаги шахс Ҳазорасп тумани, Янгиобод маҳалласида рўйхатда туради.

Хоразм вилояти ИИБ фуқаролардан ушбу шахснинг турган жойи ёки ҳаракатланиши ҳақида бирор-бир маълумотга эга бўлган тақдирда, +998 62 220-40-14 телефон рақами, 102 қисқа рақами ёки ички ишлар органларининг расмий алоқа каналлари орқали зудлик билан хабар беришларини сўрамоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 154-моддаси («Ёлланиш») қуролли можаролар ёки ҳарбий ҳаракатларда моддий манфаат эвазига иштирок этиш ёки шундай фаолият билан боғлиқ ҳаракатлар учун жавобгарликни назарда тутади.

Эслатма: Айблов ҳукм эмас. Шахснинг айбдорлиги фақат суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: