USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг 8 та туманида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин

975 марта
Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида 28 июль куни режали профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник жиҳатдан эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ жорий профилактика ишлари амалга оширилади.

Электр таъминотида узилишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:

🔹 Урганч тумани: Комилжон Отаниязов, Боғдорли, Ҳамид Олимжон, Каттабоғ маҳаллалари ҳамда Амударё массиви.
🔹 Янгибозор тумани: Боғолон, Минг Боғолон ва Қиёт маҳаллалари.
🔹 Гурлан тумани: Боғишамол, Янги аср, Боғистон ва Шодлик маҳаллалари.
🔹 Шовот тумани: Туркистон маҳалласи.
🔹 Хива тумани: Оқкўл, Саёт, Қушчи-Каттабоғ, Шомахулум, Парчанхос, Истиқлол ва Хорхуз маҳаллалари.
🔹 Янгиариқ тумани: Тузлоқ, Чиқирчи, Оқмачит Ангарик, Уйғур, Улуғбек, Қоракўз ва Сардорлар маҳаллалари.
🔹 Боғот тумани: Юксалиш, Усталар, Намуна, Гулзор, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ ва Кўҳнабирлашув маҳаллалари.
🔹 Ҳазорасп тумани: Тўртта, Оталиқ, Узуккақош, Боғдор, Ал-Хоразмий, Ишчилар, Жангиота, Наврўз, Шовот ва Оқмайдон маҳаллалари.
Маълум қилинишича, профилактика ишлари 28 июль куни соат 10:00 дан 18:00 гача давом этади. Шу вақт оралиғида юқоридаги ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар юз бериши мумкин.

Энергетиклар истеъмолчилардан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, профилактика ишлари электр тармоқларининг барқарор ва ишончли фаолиятини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади.

Манба: «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: