USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг тўрт туманида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади

442 марта
Хоразмнинг тўрт туманида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади

13 август куни Урганч, Гурлан, Қўшкўпир ва Ҳазорасп туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан, жорий профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 13 август куни соат 10:00 дан 18:00 гача айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча чекланади.
Жумладан, Урганч туманидаги Уйшин, Мироблар, Араблар, Мергановул, Жайҳун, Анжирчи, Ўртадўрман, Ғалаба, Обод, Бахшилар, Ҳилол, Гулобод, Комилжон Отаниёзов, Қиёт, Боқайлар, Киллавит ва Чандир маҳаллаларида;
Гурлан туманидаги Боғишамол, Янги аср, Боғистон, Шодлик, Қатариқ, Ёрмиш, Эшимжирон ва Мойли маҳаллаларида;
Қўшкўпир туманидаги Ёвғир, Гулзор, Янгилик, Незахос, Ўртақишлоқ, Қоравул, Вахмчи, Дўстлик, Илгалди, Меҳнатобод, Шеробод ва Пахтакор маҳаллаларида;
Ҳазорасп туманидаги Оталиқ, Сулаймонқалъа, Шароф Рашидов, Ишчилар ва Ойбек маҳаллаларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

⚠
Истеъмолчилардан профилактика ишлари даврида электр таъминотидаги вақтинчалик узилишларга тушуниш билан муносабатда бўлиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: