USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда спорт мактаблари фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?

135 марта
Хоразмда спорт мактаблари фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?

Хоразм вилоятида спорт мактаблари фаолиятини янги тизим асосида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 407-сон қарори асосида спорт мактаблари ишини тизимли ташкил этишга қаратилган тақдимот ўтказилди.

Унда Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Хоразм вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Нодира Жуманиязова, Спорт вазирлигининг Оммавий спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шерзод Олимов, шунингдек, спорт мактаблари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда тренер-селекционерлар иштирок этди.

Тақдимот давомида спорт мактабларини ихтисослаштириш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш ва иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, селекция тизимини кучайтириш, тренер-селекционерлар фаолиятини самарали ташкил этиш, директор ўринбосарларининг масъулиятини ошириш бўйича янги ёндашувлар тушунтирилди.

Янги тизим доирасида «ERP Sport» ва Face ID орқали рақамли назоратни йўлга қўйиш ҳамда ходимларни меҳнат натижадорлиги асосида рағбатлантириш масалалари ҳам батафсил муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мазкур ёндашувлар спорт мактабларида бошқарув самарадорлигини ошириш, ёшларни спортга кенгроқ жалб этиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда уларни юқори натижаларга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: