USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда таълим соҳасидаги энг муҳим вазифалар нималардан иборат?

207 марта
Хоразмда таълим соҳасидаги энг муҳим вазифалар нималардан иборат?

Жорий йилнинг 11–13 август кунлари Хоразм вилоятида “Сифатли таълим — Янги Ўзбекистон келажаги” мавзусида Республика ўқув семинари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова сўзга чиқиб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Йиғилиш давомида умумтаълим мактабларини таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ўқувчилар учун муносиб таълим шароитларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, таълим муассасаларини ривожлантириш, мактабларни таъмирлаш ва моддий базасини мустаҳкамлашда алоҳида хизмат кўрсатган бир гуруҳ масъул раҳбарлар “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Анжуман доирасида таълим сифатини янада ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва мактабларда замонавий таълим муҳитини шакллантириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди.




Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: