USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус рейдлар давом этмоқда

201 марта
Хоразмда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус рейдлар давом этмоқда

Хоразм вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қоидабузарликларга ўз вақтида барҳам бериш мақсадида кучайтирилган махсус рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаётган ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Рейдлар давомида, жумладан:
▪️ транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган;
▪️ транспорт воситасини қайта жиҳозлаб бошқарган;
▪️ маст ҳолда транспорт воситасини бошқарган;
▪️ ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармаган;
▪️ давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб, транспорт воситасини бошқарган;
▪️ юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланган.

Шунингдек, қидирувда бўлган транспорт воситалари ҳам аниқланиб, улар юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар йўл ҳаракати иштирокчиларини белгиланган қоидаларга қатъий амал қилишга, айниқса, маст ҳолда транспорт бошқармасликка ва ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишга чақирмоқда.
Махсус рейд тадбирлари вилоят ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида давом эттирилади.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: