USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm USD: 11,934 so'm EUR: 13,592 so'm RUB: 153 so'm GBP: 15,809 so'm CNY: 1,756 so'm KZT: 25 so'm TRY: 256 so'm AED: 3,249 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “ТТА Урганч филиалида қабул жараёнлари: имтиҳонлар ва имкониятлар” мавзусидаги анжумани бўлиб ўтди.

415 марта
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “ТТА Урганч филиалида қабул жараёнлари: имтиҳонлар ва имкониятлар” мавзусидаги анжумани бўлиб ўтди. 

Жорий йилнинг 5-июн куни 2025/2026-ўқув йили учун қабул жараёнлари олдидан абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчиликни батафсил ва аниқ маълумотлар билан таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “ТТА Урганч филиалида қабул жараёнлари: имтиҳонлар ва имкониятлар” мавзусидаги анжумани бўлиб ўтди. 

Унда филиал раҳбарияти, қабул комиссияси аъзолари, тегишли мутахассислар, ОАВ вакиллари ва ҳудудий блогерлар иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида қуйидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди:

⚫️Қабул тартиби ва муҳим саналар – 2025/2026-ўқув йилига абитуриентларни рўйхатга олиш, ҳужжат топшириш ва танловда иштирок этиш бўйича қоидалар;
⚫️Кириш имтиҳонлари ва баҳолаш мезонлари – тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳонлар ва уларнинг формати;
⚫️Абитуриентларга яратилган қулайликлар – онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти, маслаҳат марказлари фаолияти;
⚫️Тўлов-контракт нархлари, имтиёзлар ва давлат гранти асосидаги ўринлар – ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун имтиёзлар, грантлар сони ва ўқиш шартлари.
Анжуман очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган барча саволларга бевосита мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Тадбир давомида ТТА Урганч филиалининг таълим йўналишлари, ўқув жараёнининг ташкилий жиҳатлари, замонавий моддий-техник базаси, илмий салоҳияти ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги ютуқлари ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар тақдим этилди.






Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: