USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

43 марта
Хоразмда юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилмоқда

Хоразм вилояти ҳудудларида юк ташувчи транспорт воситалари ҳаракати устидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан ўтказилаётган назорат жараёнларида юк ташиш қоидалари ва транспорт воситасидан фойдаланиш талабларига риоя қилмаётган ҳайдовчилар аниқланмоқда. Қоидабузарлик ҳолатлари бўйича амалдаги тартибда тегишли чоралар кўрилмоқда.

Юк ташишда белгиланган талабларга амал қилмаслик нафақат ҳайдовчининг ўзи, балки йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун ҳам хавф туғдириши мумкин. Айниқса, юкнинг меъёрдан ортиқ юкланиши, унинг талаб даражасида маҳкамланмаслиги ёки транспорт воситасининг техник ҳолатига эътиборсизлик йўлда жиддий оқибатларга олиб келиши эҳтимолини оширади.

Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига, юк ташиш бўйича белгиланган талабларга ҳамда транспорт воситасидан фойдаланиш шартларига қатъий риоя қилиш сўралмоқда.

Назорат тадбирларининг асосий мақсади эса жарима қўллаш эмас, аввало йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва қоидабузарликларнинг олдини олишдан иборат.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: