USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганч маҳаллалари учун 1,8 миллиард сўм ажратилди

167 марта
Урганч маҳаллалари учун 1,8 миллиард сўм ажратилди

Урганч шаҳрида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида қўшимча маблағ ажратилди.

Хоразм вилояти ҳокимининг 2026 йил 16 сентябрдаги фармойишига мувофиқ, Урганч шаҳар маҳаллалари бюджетига 1 миллиард 800 миллион сўм йўналтирилади.

Мазкур маблағлар вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил II чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилган.

Фармойишда қайд этилишича, маблағлар Урганч шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ободонлаштириш, ҳудудлардаги энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш ҳамда аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш билан боғлиқ бошқа зарур ишларга сарфланади.

Шунингдек, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига вилоят маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартишлар киритиш, ғазначилик хизмати бошқармасига эса ажратилган маблағларни белгиланган тартибда ўтказиш вазифаси юклатилган.

Мазкур қарор Урганч шаҳри маҳаллаларида аҳоли учун қулай муҳит яратиш ва мавжуд инфратузилмавий муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: