USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқ ва Гурланда бир қатор маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

88 марта
Янгиариқ ва Гурланда бир қатор маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Гурлан туманларида газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Янгиариқ туманида 2 336 та хонадон газсиз қолади
Маълум қилинишича, Янгиариқ туманининг Бўёт, Дўстлик, Урганч, Чакир, Остона, Хўжалар ва Сардорлар маҳаллаларини табиий газ билан таъминловчи, диаметри 219 мм бўлган юқори босимли ер ости газ қувурида таъмирлаш ҳамда яроқсиз қисмларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан 26 сентябрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача мазкур ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ушбу ҳудудларда:
 2 336 та аҳоли хонадонлари;
26 та улгуржи истеъмолчи мавжуд.

Гурланда ҳам 9 та маҳаллада газ таъминоти тўхтайди
Гурлан туманининг Мустақиллик кўчасида ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилаётгани муносабати билан ушбу ҳудуддан ўтган, диаметри 159 мм бўлган ўрта босимли ер ости газ қувурида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли 26 сентябрь куни соат 09:00 дан 18:00 гача қуйидаги маҳаллаларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
— Навбаҳор;
— Ишонч;
— Янги аср;
— Маърифат;
— Янги боғ;
— Нуробод;
— Гулшан;
— Шодлик;
— Боғишамол.
Мазкур маҳаллаларда 3 545 та аҳоли хонадонлари ва 67 та улгуржи истеъмолчи мавжуд.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.

Газ таъминотидаги вақтинчалик узилишдан хабардор бўлган аҳолига зарур чораларни олдиндан кўриш тавсия этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: