USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХОНҚАДА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ИСИТИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА

45 марта
ХОНҚАДА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ИСИТИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Хонқа туманида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

«Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали Меҳнатни муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлиги бўлими мутахассислари томонидан тумандаги тиббиёт муассасаларида навбатдаги техник кўрик ва ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганишлар давомида туман марказий шифохонаси, туғруқхонаси, болалар шифохонаси ҳамда қатор қишлоқ врачлик пунктларида табиий газ тармоқлари, қозонхона қурилмалари ва иситиш жиҳозларининг ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, иситиш қозонлари ва газ жиҳозларининг созлиги, дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларининг тозалиги, ҳаво айланишининг тўғри ташкил этилгани ва газ сизиб чиқишининг олдини олувчи автоматик хавфсизлик датчикларининг ишлаш ҳолати текширилди.
Муассаса масъуллари ва ходимларининг ёнғин ҳамда газ хавфсизлиги талабларига риоя этишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчиликлар жойида бартараф этилди. Масъул ходимларга қозонхона ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, эҳтимолий кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Тиббиёт муассасаларида иситиш тизимининг барқарор ишлаши беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай ва хавфсиз шароит яратишда муҳим аҳамиятга эга.

«Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали томонидан вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларида саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва газдан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилиши бўйича профилактик ҳамда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: