USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ХОРАЗМНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА УЗИЛАДИ

540 марта
ХОРАЗМНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА УЗИЛАДИ

Хоразм вилоятининг қатор туман ва шаҳарларида 29 сентябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига асосан, жорий профилактика ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 29 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр энергияси таъминоти вақтинча чекланиши мумкин:
Урганч тумани: Юқори Жирмиз, Қорамон, Беруний, Каттабоғ, М.Хоразмий, Юқори овул, Араблар, Уч кўприк, Оқарик, Бешайвон маҳаллалари;
Янгибозор тумани: Янгийоп маҳалласи;
Гурлан тумани: Сахтиён, Обод, Ватанпарвар, Чаккалар маҳаллалари;
Шовот тумани: Пахтакор, Истиқбол, Қирғоқбўйи маҳаллалари;
Қўшкўпир тумани: Кенагас, Довуд, Қорамон, Зар бдор, Машраб, Ўзбекистон, Шихмахшад, Бўрлоқ, Айронкўл маҳаллалари;
Хива тумани: Каттибош, Шайх Нажмиддин Кубро, Шўркўл маҳаллалари;
Янгиариқ тумани: Шеробод, Шихбоғи, Қарм иш маҳаллалари;
Хонқа тумани: Хонқаобод, Дўрман, Маданияр, Эҳтиром, Сарапайон, Истиқбол, Пахтағул, Гулистон, Ёшкуч, Туркистон маҳаллалари;
Боғот тумани: Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёшўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнат гули, Тўпчи, Қипчоқ, Оқтепа, Қалъажиққалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний маҳаллалари ҳамда Янгиқадам шаҳарчаси;
Ҳазорасп тумани: Бешта, Тўртта, Янгихаёт, Буюк сиймо, Истиқлол, Бўстон, Қовунчи, Боғдор, Мустақиллик, Наврўз маҳаллалари;
Тупроққалъа тумани: Пастом, Аҳунбобоев, Сайдлар, Саяпир маҳаллалари;
Хива шаҳри: Гулирайҳон, Гулистон, Бинокор, Гулшан-2, Ангарик маҳаллалари;
Урганч шаҳри: Бешмерган, Оби ҳаёт, Темир йўлчи, Камолот, Шодлик, Бешайвон маҳаллалари.
Энергия таъминотидаги вақтинчалик узилишлар профилактика ишлари билан боғлиқ бўлиб, таъмирлаш ишлари якунлангач, электр энергияси таъминоти қайта тикланади.

Истеъмолчилардан электр таъминотидаги вақтинчалик ноқулайликларни инобатга олиш сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: