USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда суюлтирилган газ таъминоти назоратда: 2 750 дан ортиқ хонадонга баллонлар график асосида етказилмоқда

2 марта
Хоразмда суюлтирилган газ таъминоти назоратда: 2 750 дан ортиқ хонадонга баллонлар график асосида етказилмоқда

Куз-қиш мавсумида табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни ёқилғи билан узлуксиз таъминлаш соҳа олдидаги энг муҳим вазифалардан биридир. Шу мақсадда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Суюлтирилган газ таъминоти департаменти бошлиғи Акмал Жўраев Хоразм вилоятидаги «Урганч» газ тўлдириш станцияси фаолияти билан танишди.

Саккиз туманга хизмат кўрсатилмоқда

Ҳозирда станция орқали Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Тупроққалъа, Урганч, Янгиариқ, Янгибозор ва Хива туманларидаги 2 750 дан зиёд хонадонга тасдиқланган график асосида газ баллонлари мунтазам етказиб берилмоқда. Асосий мақсад — ҳар қандай ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам таъминот узлуксизлигини сақлашдир.

Шаффоflик — асосий талаб

Ўрганишлар давомида тизим чилангарлари, ҳайдовчилар ва масъул ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда маиший газ баллонларини аҳолига белгиланган муддатда ва фақат назорат тарозилари орқали, шаффоф тарзда етказиш, техника ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Бу талаб истеъмолчи учун ҳам муҳим: баллоннинг тарозида тортиб берилиши аҳоли тўлаган пулига мос миқдорда газ олишини кафолатлайди.

Ходимлар таклифлари эътиборда

Мулоқот чоғида соҳа ходимларининг амалий таклиф ва муаммолари тингланиб, уларга жойида ижобий ечим топилди. Кўрилаётган бу каби чоралар мавсумни бесамар йўқотишларсиз ўтказиш ва ҳар бир хонадонга барқарор хизмат кўрсатишга хизмат қилади.







Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: