USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг 11 тумани ва 2 шаҳрида бугун электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

1 038 марта
Хоразмнинг 11 тумани ва 2 шаҳрида бугун электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Бугун, 2 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача вилоятнинг Урганч, Янгибозор, Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп, Тупроққалъа туманлари ҳамда Хива ва Урганч шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Энергетика корхонаси маълумотига кўра, бу Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан ўтказиладиган жорий профилактика ишлари билан боғлиқ.

Узилишлар қуйидаги маҳаллаларда кутилмоқда:

Урганч тумани: Тандирчи, Юқори жирмиз, Қоромон, Беруний маҳаллалари;

Янгибозор тумани: Тозадўрман, Шоирлар, Барҳаёт, Халқобод маҳаллалари;

Гурлан тумани: Дўсимбий, Навбаҳор, Тахтакўпир, Деҳқон маҳаллалари;

Шовот тумани: Оқкўл, Остона, Қумёп, Бўйрачи маҳаллалари;

Қўшкўпир тумани: Уйғур, Зарбдор, Ёвғир, Гулзор, Янгилик, Незахос, Ўрта қишлоқ маҳаллалари;

Хива тумани: Оқкўл, Соёт, Қушчи-Каттабоғ, Шомахулум, Парчанхос, Истиқлол, Хорхуз, Журён, Арвик маҳаллалари;

Янгиариқ тумани: Каттабоғ, Эгрисолма, Жалоил, Ғалтак маҳаллалари;

Хонқа тумани: Янги турмуш, Ширин, Ойдин ҳаёт, Жаннатмакон, Бунёдкор, Аҳиллик, Мангулик, Маҳорат, Порлоқ, Пахтакор маҳаллалари;

Боғот тумани: Нурли маскан, Гулшан, Эшонобод, Тўпчи, Қипчоқ, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёшўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнат гули, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув, Оқ тепа, Қалажиқ қалъа, Наврўз, Ҳуррият, Беруний маҳаллалари ҳамда Янгиқадам шаҳарчаси;

Ҳазорасп тумани: Жангиота, Наврўз, Шовот, Оқ майдон, Тўртта, Оталиқ, Узуккақош, Алокали кўл, Янгибозор, Ғ.Ғулом, Карвак маҳаллалари;

Тупроққалъа тумани: Шарлаук маҳалласи;

Хива шаҳри: Гулирайҳон, Гулистон, Бинокор, Гулшан-2, Ангарик маҳаллалари;

Урганч шаҳри: Гулзор маҳалласи.

Истеъмолчилардан ушбу вақт оралиғида электр жиҳозларидан фойдаланишни олдиндан режалаштириб олиш ва тушунув билан муносабатда бўлиш сўралади.
Урганч шаҳри: Гулзор маҳалласи.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: