USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 5 октябрь куни қатор ҳудудларда электр таъминоти вақтинча узилади

1 094 марта
Хоразмда 5 октябрь куни қатор ҳудудларда электр таъминоти вақтинча узилади

Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида 5 октябрь куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маълум қилди.

Маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан режали профилактика ишлари ўтказилади. Шу сабабли жорий йилнинг 5 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти тўхтатилиши мумкин.

Урганч тумани: Ғайбу, Туркманлик, Олтинкўл, Шерматлар маҳаллалари.

Янгибозор тумани: Юқори Бошқир маҳалласи.

Гурлан тумани: Пахтачи, Пахтакор, Нурлийўл, Нукус, Жалоил, Совунчи, Сахтиён, Обод, Ватанпарвар, Чаккалар маҳаллалари.

Шовот тумани: Эшонқалъа, Бўстон, Гулистон маҳаллалари.

Қўшкўпир тумани: Қоравул, Вахмчи, Дўстлик, Илғалди, Меҳнатобод, Шеробод, Пахтакор, Ёвғир, Гулзор, Янгилик, Незахос, Ўрта қишлоқ маҳаллалари.

Хива тумани: Шомахулум, Парчанхос, Говук, Истиқлол, Хорвуз, Серчали, Чиниқ, Учховуз, Бадирхон, Пирнахос, Ал-Хоразмий, Журён, Индавак, Қушчи-Каттабоғ маҳаллалари.

Янгиариқ тумани: Гулобод, Пурсанг, Аччиққуйи маҳаллалари.

Хонқа тумани: Ширин, Ойдинҳаёт, Дурвадик, Илғор, Янги турмуш маҳаллалари.

Боғот тумани: Маданият, Оқолтин, Ғалаба, Бўка, Гулшан, Нурли маскан, Обод маҳаллалари ҳамда Олтинқум шаҳарчаси.

Ҳазорасп тумани: Жангиота, Наврўз, Шовот, Оқмайдон, Тўртта, Бешта, Оталиқ, Мухомон, Боғдор, Сулаймонқалъа, Ишчилар, Ойбек, Ал-Хоразмий, Бўстон, Қовунчи, Мустақиллик маҳаллалари.

Тупроққалъа тумани: Саховат ва Шарлаук маҳаллалари.

Хива шаҳри: Эски Қиёт ва Панамахсум маҳаллалари.

Урганч шаҳри: Жамбул, Оби ҳаёт, Бинокор, Бешмерган, Темир йўлчи маҳаллалари.

Мутасаддилар истеъмолчиларни ушбу вақтни инобатга олган ҳолда ўз режаларини олдиндан тузиб олишга, электр энергиясига боғлиқ иш ва юмушларни имкон қадар эртароқ бажаришга чақирмоқда. Шунингдек, уй-рўзғор техникаларини кучланиш тикланганда юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлардан асраш мақсадида уларни электр тармоғидан узиб қўйиш тавсия этилади.

Профилактика ишлари якунлангач, электр таъминоти тўлиқ тикланиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: