USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда таъмирланаётган кўчада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

249 марта
Урганчда таъмирланаётган кўчада 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Урганч шаҳрининг Байналминалчи кўчасида тўрт та енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳодисада иккита «Gentra», битта «Cobalt» ва битта «Tracker» русумидаги автомашиналар тўқнашган.

Маълумот учун, айни пайтда ушбу кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, хусусан, ер остидан қувурлар ўтказилмоқда. Қурилиш туфайли йўлнинг ҳаракатланиш қисми торайган, айрим жойларда қатнов қийинлашган. Бу эса ҳайдовчилардан одатдагидан кўра кўпроқ эҳтиёткорлик талаб этади.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ва автомобилларга етказилган зарар ҳажми ҳозирча маълум эмас. Воқеа юзасидан тегишли органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирланаётган кўчалардан ўтишда ҳайдовчилардан тезликни пасайтириш, олдиндаги транспорт воситаси билан хавфсиз масофа сақлаш ва ўрнатилган йўл белгиларига қатъий амал қилиш сўралади. Шунингдек, қурилиш ишларини олиб бораётган ташкилотлар ҳам ҳудудда огоҳлантирувчи белгилар ва тўсиқлар етарли даражада ўрнатилганини таъминлаши муҳим.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: