USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг 10 та тумани ва 2 та шаҳрида бугун электр узилишлари бўлиши мумкин

682 марта
Хоразмнинг 10 та тумани ва 2 та шаҳрида бугун электр узилишлари бўлиши мумкин

Бугун, 7 октябрь куни Хоразм вилоятининг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кутилмоқда. Бу ҳақда вилоят электр тармоқлари жамияти маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари олиб борилади. Шу сабабли Урганч, Янгибозор, Гурлан, Шовот, Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп туманлари ҳамда Хива ва Урганч шаҳарларининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Узилишлар кузатилиши мумкин бўлган ҳудудлар:

Урганч тумани: Ёшлик, Мевазор, Бўстон, Олтинкўл маҳаллалари.

Янгибозор тумани: Олтинкўл ва Чўболончи маҳаллалари.

Гурлан тумани: Деҳқонобод маҳалласи.

Шовот тумани: Қатқалъа, Арбоб, Қундуз, Тупроққалъа, Янги турмуш, Ойдин, Ойдинқалъа маҳаллалари.

Қўшкўпир тумани: Баҳористон, Хадра, Янгилик, Газовот, Гулзор, Маданият, Тараққиёт, Иқбол, Чаманзор маҳаллалари.

Хива тумани: Қушчи каттабоғ, Ғовук, Чанашиқ, Гандимён, Париша, Отажон Тўра маҳаллалари.

Янгиариқ тумани: Таган, Кушанда, Севган, Киллавит маҳаллалари.

Хонқа тумани: Ширин, Паҳлавонлар, Фидоийлар, Баркамоллик, Эзгулик, Гулғунча, Эҳтиром, Ватанпарвар маҳаллалари.

Боғот тумани: Ўзгариш, Ҳунарманд, Боғистон, Деҳқонобод, Найман, Тозабозор, Саховат, Наврўз, Пахтаобод, Қорабоғ, Ёш ўсмир, Қуланқорабоғ, Меҳнат гули маҳаллалари ҳамда Узумзор шаҳарчаси.

Ҳазорасп тумани: Бешта, Тўртта, Янгиҳаёт, Буюк сиймо, Истиқлол маҳаллалари.

Хива шаҳри: Лолазор ва Сангар маҳаллалари.

Урганч шаҳри: Янгиобод, Бешмерган, Янги ҳаёт маҳаллалари.

Мутахассислар аҳолини олдиндан тайёргарлик кўришга чақиради: телефон ва зарур қурилмаларни олдиндан қувватлаб олиш, электр токига боғлиқ ишларни кечки соатларга режалаштириш, ток қайта уланганда кучланиш ўзгаришидан эҳтиёт бўлиш учун маиший техникани тармоқдан узиб қўйиш тавсия этилади.

Хоразмдаги энг сўнгги янгиликларни xorazmbugun.uz сайтида кузатиб боринг.

Изоҳ қолдириш

    • Jasur 7 Oktyabr 2026 07:16
      Shu uzilishlarni sababi nima xar oy navbatma navbat o'chiriladi sababi nima puli vaqtinda to'lab durilipdi nima uchun istemolchi svetsiz o'tirishi garak xar oy bo shu gap endi bu yog'i sovuq havo ko'plani uyi to'qda qizadi avarya bo'ldi avarya bo'ldi divaradila xar oy avarya bo'lavarami u

Мавзуга алоқадор: