Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда 8 октябрь куни бир қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлади

634 марта
Хоразмда 8 октябрь куни бир қатор ҳудудларда электр таъминотида узилишлар бўлади

8 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Хоразм вилоятининг саккизта тумани ҳамда Хива ва Урганч шаҳарларидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маълум қилди.

Корхона маълумотига кўра, узилишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан режалаштирилган жорий профилактика ишлари билан боғлиқ.

Қайси ҳудудларда электр бўлмайди?

Урганч тумани: Шодлик, Арбоблар, Оқёп, Равот, Қўнғирот, Заргарлар, Ҳамид Олимжон, Боғдорчи маҳаллалари;
Янгибозор тумани: Минг Боғолон, Боғолон, Қиёт маҳаллалари;
Гурлан тумани: Бўзқалъа ва Марбуғат маҳаллалари;
Шовот тумани: Катқалъа, Арбоб, Қундуз, Тупроққалъа, Янги турмуш, Ойдин, Ойдинқалъа, Арбоблар, Маданият, Пўлат, Ижтимоият маҳаллалари;

Қўшкўпир тумани: Кенагас, Довуд, Қорамон, Зарбдор, Машраб Ўзбекистон, Шихмашҳад, Хайробод, Кўйназей маҳаллалари;
Янгиариқ тумани: Гулланбоғ ва Шихбоғи маҳаллалари;
Хонқа тумани: Қоромози ва Обод маҳаллалари;
Боғот тумани: Нурли маскан, Гулшан, Эшонобод, Тўпчи, Қипчоқ, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув маҳаллалари;
Хива шаҳри: Ангарик маҳалласи;
Урганч шаҳри: Бинокор, Бобур, Бўстон, Жамбул, Бешмерган, Темир йўлчи маҳаллалари.
Мутахассислар ушбу ҳудудлардаги аҳолини олдиндан тайёргарлик кўриб қўйишга, хусусан, мобиль қурилмаларни зарядлаб олиш, сезгир маиший техникани электр тармоғидан ажратиб қўйишга чақирмоқда. Профилактика ишлари якунлангач, электр таъминоти тўлиқ тикланади.

Кўрсатилган вақт оралиғида ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: