Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда бугун 11 туман ва Урганч шаҳрида свет ўчиши мумкин

1 022 марта
Хоразмда бугун 11 туман ва Урганч шаҳрида свет ўчиши мумкин

Бугун, 9 октябрь куни вилоятнинг кўплаб маҳаллаларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кутилмоқда. Бунга тармоқларда ўтказиладиган навбатдаги профилактика ишлари сабаб бўлмоқда.

Ҳудудий электр тармоқлари жамияти маълумотига кўра, ишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан амалга оширилади. Узилишлар соат 10:00 дан 18:00 гача давом этиши мумкин.

Қуйидаги ҳудудлар истеъмолчилари олдиндан эҳтиёт чораларини кўриб қўйишлари тавсия этилади:

Урганч тумани: Ғалаба, Обод, Навиряп, Дўсимбий, Зиёкор, Тахтакўпир, Деҳқон, Оқёп, Равот, Қўнғирот, Заргарлар маҳаллалари.

Янгибозор тумани: Юқорибошқир ва Жайҳун маҳаллалари.

Гурлан тумани: Мададкор, Ишонч, Гулшан, Нуробод, Дўсимбий, Навбаҳор, Тахтакўпир, Деҳқон маҳаллалари.

Шовот тумани: Пахтакор, Истиқбол, Қирғоқбўйи маҳаллалари.

Қўшкўпир тумани: Гулзор, Маданият, Тараққиёт, Иқбол, Чаманзор, Ўртаёп, Адолат, Ифтихор, Иттифоқ, Баратлар, Араблар, Амирқум маҳаллалари.

Хива тумани: Сойот ва Шайх Нажмиддин Кубро маҳаллалари.

Янгиариқ тумани: Чакир, Гулбоғ, Каттабоғ, Эгрисолма, Жалоил, Ғалтак маҳаллалари.

Хонқа тумани: Дўстлик, Илғор, Наврўз, Тома, Олчин маҳаллалари.

Боғот тумани: Маданият, Оқолтин, Ғалаба, Оқтепа, Қалажиққалъа, Наврўз, Хуррият, Беруний, Боғзор, Навбаҳор, Ўзбекистон маҳаллалари ҳамда Янги қадам шаҳарчаси.

Ҳазорасп тумани: Саноат, Мухомон, Шехёпи, Мутпири, Наврўз, Тўртта, Оталиқ, Узуккақош, Амударё, Алоқаликўл, Янгибозор маҳаллалари.

Тупроққалъа тумани: Шехлар, Пастом, Саидлар, Янгизамин, Саяпир маҳаллалари.

Урганч шаҳри: Истиқлол, Зиёкорлар, Исломобод маҳаллалари ҳамда Наврўз шаҳарчаси.

Мутахассислар аҳолини телефон ва бошқа зарур қурилмаларни олдиндан қувватлаб олишга, электр жиҳозларни эса ток қайта уланганда кучланиш ўзгаришидан ҳимоялаш учун тармоқдан узиб қўйишга чақирадилар.

Электр тармоқлари жамияти келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: