USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм ҳам Тошкент тажрибасини кутмоқда: автобус йўлакларига камералар қачон ўрнатилади?

176 марта
Хоразм ҳам Тошкент тажрибасини кутмоқда: автобус йўлакларига камералар қачон ўрнатилади?

Пойтахтда «А» махсус автобус йўлакларида ҳаракатланган оддий автомобиллар учун жарима ёзадиган камералар ўрнатила бошланди. Дастлаб Фарғона йўли шоссесининг ҳар икки йўналишида, умумий узунлиги 6 километр бўлган участкада камералар ишга туширилди.

Эслатиб ўтамиз, соат 06:00 дан 23:00 гача оддий автомобилларнинг «А» белгили махсус автобус йўлакларида ҳаракатланиши тақиқланган. Шунга ўхшаш камералар Тошкентнинг бошқа кўчаларида ҳам босқичма-босқич ўрнатилмоқда.

Хоразмда эса вазият бошқача

Вилоятимизда ҳам, хусусан, Урганч шаҳрининг асосий кўчаларида «А» белгили автобус йўлаклари мавжуд. Бироқ уларда қоидабузарликни қайд этадиган камералар ҳали йўқ. Натижада кўплаб ҳайдовчилар автобус йўлагидан бемалол фойдаланиб келмоқда, жамоат транспорти эса тирбандликда тиқилиб қолмоқда.

Бунинг устига, айрим жойларда «А» йўлакларини ажратиб турувчи чизиқлар ўчиб кетган. Ҳайдовчи йўлакнинг қаерда бошланиб, қаерда тугашини аниқ кўрмаса, қоидани бузмасликка ҳаракат қилган тақдирда ҳам адашиши мумкин. Бу эса ҳам тартибсизлик, ҳам ҳайдовчилар билан назорат органлари ўртасида ортиқча баҳсларга сабаб бўлади.

Автобус йўлаклари жамоат транспортини тезлаштириш, аҳолини шахсий автомобилдан автобусга ўтишга рағбатлантириш учун жорий этилган. Агар бу йўлакларга риоя қилинмаса, уларни ажратишдан ҳам маъно қолмайди.

Шу боис масъул идоралар — вилоят ҳокимлиги, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва йўл хўжалиги ташкилотлари эътиборини қуйидаги таклифларга қаратмоқчимиз:

— «А» йўлакларидаги ўчиб кетган чизиқларни қайта чизиш ва йўл белгиларини янгилаш;
— Тошкент тажрибаси асосида Хоразмда ҳам автобус йўлакларида ҳаракатни назорат қилувчи камераларни ўрнатиш;
— камералар ишга туширилишидан олдин ҳайдовчиларни бу ҳақда олдиндан хабардор қилиш.

Йўлакларни тартибга солиш ва назоратни кучайтириш ишлари қанчалик тез амалга оширилса, жамоат транспорти шунчалик қулай, ҳаракат эса тартибли бўлади.

Сиз-чи, Хоразм кўчаларида автобус йўлакларига риоя қилиняптими? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

#Хоразм #автобусйўлаги #таклиф #йўлҳаракати

Изоҳ қолдириш

    • Руслан 13 Oktyabr 2026 17:19
      Шахсан ман хар доим амал киламан шу коидага. Лекин айрим эшак хайдовчиларга фарки йук - эшак отизда нишаб юрса шундатиб юрадилар! Масалани тугри кутарибсизлар! Рахмат!

Мавзуга алоқадор: