USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмнинг 6 туманида эртага электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

955 марта
Хоразмнинг 6 туманида эртага электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Эртага, 14 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача вилоятнинг Янгибозор, Хива, Янгиариқ, Хонқа, Боғот ва Ҳазорасп туманларидаги айрим маҳаллаларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Бу ҳақда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жорий профилактика ишлари ўтказилади.

Узилишлар кутилаётган ҳудудлар:

Янгибозор тумани: Халқобод, Бархаёт, Шоирлар, Қоратепа, Тозадўрмон, Манғитлар, П.Маҳмуд, Ҳамид Олимжон Хайват, Бўстон, Янгиобод, Юқорибошқир ва Жайҳун маҳаллалари.

Хива тумани: Пирнахос, Ал-Хоразмий, Шомахулум, Парчанхос ва Истиқлол маҳаллалари.

Янгиариқ тумани: Аччиқ қуйи маҳалласи.

Хонқа тумани: Паҳлавонлар, Фидойилар, Баркамоллик, Эзгулик, Гулғунча, Эҳтиром ва Ватанпарвар маҳаллалари.

Боғот тумани: Тўпчи, Қипчоқ, Маънавият, Соҳибкор, Қумбодоқ, Кўҳнабирлашув, Нурли маскан, Гулшан ва Эшонобод маҳаллалари.

Ҳазорасп тумани: Бешта, Тўртта, Янгиҳаёт, Буюк сиймо ва Истиқлол маҳаллалари.

Истеъмолчиларга узилишлар вақтида маиший техникани тармоқдан узиб қўйиш, таъминот тиклангандан сўнг эса уларни босқичма-босқич ёқиш тавсия этилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: