USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эртага Урганч тумани ва шаҳрининг 11 та маҳалласида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

706 марта
Эртага Урганч, Шовот туманлари ва Урганч шаҳрининг 16 та маҳалласида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

17 октябрь, шанба куни Урганч ва Шовот туманлари ҳамда Урганч шаҳрининг бир қатор маҳаллаларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди.

Расмий маълумотга кўра, узилишларга жорий профилактика ишлари сабаб бўлмоқда. Ишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари асосида ўтказилади ва соат 10:00 дан 18:00 гача давом этади.

Қайси ҳудудларда электр ўчиши мумкин?

Урганч туманида:
— Чўлобод;
— Туркманлар;
— Оқ мактаб;
— Юқори Жирмиз;
— Қорамон;
— Беруний;
— Каттабоғ маҳаллаларида.

Шовот туманида:
— Тараққиёт;
— Хитой;
— Узункўл;
— Қозоққалъа;
— Дўстлик маҳаллаларида.

Урганч шаҳрида:
— Байналминалчи;
— Олимпия;
— Нурли ҳаёт;
— Бинокор маҳаллаларида.

Таҳририят маслаҳати: эртанги кун режаларини олдиндан тузиб олган маъқул. Телефон ва пауэрбанкларни кечқурун зарядлаб қўйиш, музлаткични кераксиз очмаслик, электр қайта уланганда кучланиш сакрашидан сақланиш учун сезгир маиший техникани тармоқдан узиб қўйиш тавсия этилади.

Корхона келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Манба: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: