USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бугун Хоразмнинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси узилиши мумкин

929 марта
Бугун Хоразмнинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси узилиши мумкин

19 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Урганч, Шовот, Қўшкўпир, Хива, Янгиариқ, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп туманлари ҳамда Урганч шаҳрининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, узилишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидаларига асосан жорий профилактика ишлари олиб борилиши билан боғлиқ.

Электр таъминотида узилиш кузатилиши мумкин бўлган ҳудудлар:

Урганч тумани: Орзу ва Хидоят маҳаллалари;

Шовот тумани: Эшонқалъа, Бўстон, Гулистон маҳаллалари;

Қўшкўпир тумани: Гулзор, Маданият, Тараққиёт, Иқбол, Чаманзор, Уйғур, Зарбдор, Қоровул, Вахмчи, Дўстлик, Илғалди, Меҳнатобод, Шеробод, Пахтакор маҳаллалари;

Хива тумани: Индавак, Шўркўл, Варангзон маҳаллалари;

Янгиариқ тумани: Гулбоғ маҳалласи;

Хонқа тумани: Катта куч ва Нуробод маҳаллалари;

Боғот тумани: Нукус маҳалласи ва Нурафшон шаҳарчаси;

Ҳазорасп тумани: Бўстон, Қовунчи, Боғдор, Мустақиллик, Наврўз маҳаллалари;

Урганч шаҳри: Байналминал ва Олимпия маҳаллалари.

Ташкилот истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: