USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм ёшлари – билим ва инновацияда илгарилаб бормоқда

311 марта
Хоразм ёшлари – билим ва инновацияда илгарилаб бормоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиш, чет тилларини ўрганиш, ахборот технологияларини эгаллаш борасидаги ютуқлари тобора ортиб бормоқда. Бу жараёнда Хоразм ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, юртимиздаги энг илғор ҳудудлар қаторидан ўрин олмоқда.

Икки йил аввал халқаро фан олимпиадаларида асосан 7 та ҳудуд ўқувчилари ғолиб бўлган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида Хоразм вилояти ўқувчилари ҳам ушбу сафига қўшилиб, умумий ҳисобда мамлакат бўйича 166 та медаль қўлга киритилди.

IT соҳасида ҳам ёшлар катта қадам ташламоқда. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида Хоразмда минглаб ёшлар дастурлаш сирларини ўрганиб, ўз лойиҳалари ва стартаплари орқали даромад топишни бошлади. Бу йўналишда Хоразм ёшлари Қашқадарё ва Самарқанд ёшлари билан бир қаторда алоҳида натижалар кўрсатмоқда.

Чет тилларини ўрганиш бўйича ҳам ижобий ўзгаришлар бор. Ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшлар халқаро тил сертификатларини олишга муваффақ бўлди. Хоразм ёшлари ҳам улар орасида фаол иштирок этиб, хорижий тилларни мукаммал ўрганиш йўналишида катта ютуқларга эришмоқда.

Бугун Хоразм ёшлари нафақат олийгоҳларга киришда, балки фан олимпиадалари, IT соҳаси ва тил билишида ҳам ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этмоқда.

xorazmbugun.uz – ёшларимиз ютуқларини ёритишда давом этамиз!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: