USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили: Хоразмнинг айрим туманларида яъни Шовот, Қўшкўпир ва Хонқа туманларида вазият ҳануз ташвишли

486 марта
Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили: Хоразмнинг айрим туманларида яъни Шовот, Қўшкўпир ва Хонқа туманларида вазият ҳануз ташвишли

Жорий йилнинг олти ойлик натижаларига кўра, республикамизда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ авариялар баъзи ҳудудларда кескин камайган бўлса-да, 20 та туманда авариялар сони юқорилигича қолмоқда.

Масалан, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Қонликўл, Янгиобод, Тўрақўрғон, Оққўрғон, Сайхунобод, Булоқбоши, Улуғнор, Бандихон туманлари ҳамда Оҳангарон, Ширин, Нурафшон ва Хонобод шаҳарларида вазият ижобий томонга ўзгариб, оғир оқибатли авариялар кескин камайган ва энг муҳими, бирорта ўлим қайд этилмаган.

Бироқ айрим ҳудудларда, жумладан Қизилтепа, Уйчи, Пахтачи, Чуст, Тойлоқ, Ургут, шунингдек Хоразм вилоятининг Шовот, Қўшкўпир ва Хонқа туманларида, Пастдарғом, Яккабоғ, Денов, Пешку, Беруний, Олмазор, Бектемир туманларида эса аксинча, йўл ҳодисалари сони ҳануз юқори бўлиб қолмоқда.

Давлат раҳбари сўзларига кўра, ҳар 100 минг аҳолига ўлим билан боғлиқ авариялар сони бошқа Ҳамдўстлик давлатларига нисбатан паст бўлса-да, бу ҳолат ҳеч кимни хотиржамликка берилмасликка ундаши зарур.

“Афсуски, ҳар тўртинчи аварияда 1 киши ёки кунига ўртача 6 киши вафот этаётгани барчани қаттиқ ташвишга солиши керак”,
— деди Президент.

Шу боис йўлларда хавфсизликни таъминлаш, йўл ҳаракатлари қоидаларига риоя этилишини кучайтириш ва аҳоли ўртасида профилактика ишларини янада самарали йўлга қўйиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Йўлда эътиборли бўлайлик! Ҳар бир қоида бир инсон ҳаётини асрайди!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: