USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда битирувчи талабалар учун “Бизнес-марафон” ўтказилди

176 марта
Урганчда битирувчи талабалар учун “Бизнес-марафон” ўтказилди

 Давлатимиз раҳбари жорий йил 30 июн куни мамлакатимиз ёшлари билан ўтказган учрашувида Хоразм вилояти ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудга айланганини эътироф этди. Вилоятимизда олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида “Келажакка қадам” дастури  муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

 Жорий йилда Хоразм вилоятидаги  8 та олий таълим муассасаларини 9 124  нафар битирувчи тамомлайди. Уларни ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш мақсадида Урганч шаҳрида “Бизнес-марафон” ташкил қилинди. Хоразм вилояти ҳокимлиги, олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Савдо-саноат палатасининг вилоят бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва “Миллий банк” ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбир  битирувчилар ва иш берувчилар  ўртасида ўзига хос мулоқот кўприги бўлиб, ёшларга  ўз қизиқиши ва малакасига  мос иш топиш, шунингдек бизнес фаолиятини йўлга қўйишга ёрдам берди. Семинар-тренингга таклиф қилинган тадбиркорлар бизнесда муваффақиятга эришиш сирларини ўртоқлашдилар, ёшлар бўш иш ўринлари ярмаркасида ўзларига  маъқул иш топиш имкониятига эга бўлдилар.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: