USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди

647 марта
Хоразмда тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий веб-сайтида 2025-2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш бўйича тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди.

Шу муносабат билан Хоразм вилоятида абитуриентлар учун махсус жойлар белгиланди:

Урганч туманида тест синовлари “1-2-БИНО” ларда ташкил этилади. Манзил: Урганч тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р161 автомобил йўли ёнида жойлашган.

Урганч шаҳрида эса тест синовлари “3-4-БИНО”ларда ўтказилади. Манзил: Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси ҳудудида жойлашган.

Абитуриентлар 12 июль куни соат 12:00 дан 15:00 гача рухсатномада кўрсатилган бинога бориб, тест синови ўтказиладиган жой билан олдиндан танишиб чиқишлари мумкин.

Шунингдек, хариталарда абитуриентларнинг ҳаракат йўналишлари, киришдаги назорат ўтказиш пунктлари, шахсни идентификация қилиш ускуналари ва ота-оналар кутиш жойлари аниқ кўрсатилган.

Абитуриентлардан белгиланган қоидаларга қатъий риоя этиш ва кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаракатланиш сўралмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: