USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда ўтказилаётган рейдларда ўткир тиғли жисм олиб юрган ҳайдовчилар аниқланмоқда

316 марта
Хоразмда ўтказилаётган рейдларда ўткир тиғли жисм олиб юрган ҳайдовчилар аниқланмоқда

Хоразм вилоятида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезкор-профилактик назорат рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида ЙПХ инспекторлари томонидан транспорт воситалари белгиланган тартибда кўздан кечирилмоқда. Рейдлар чоғида айрим ҳайдовчиларнинг автомашиналарида ўткир тиғли жисмларни олиб юргани аниқланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўткир тиғли, совуқ қуролга тенглаштириладиган буюмларни автомашина салонида ёки юкхонасида асоссиз олиб юриш қонун билан ман этилган бўлиб, бундай ҳолатлар аниқланганда ҳайдовчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бундай тадбирлар аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мутасадди идоралар фуқаролардан қонунларга риоя қилишни, хавфсизлик қоидаларини бузмасликни ва ўз навбатида ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликни сўрамоқда.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: