USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда дерматит моллардаги касаллиг одамларга ҳам юқадими?

6 114 марта
Хоразмда дерматит касаллиги кузатилмоқда

Сўнгги кунларда Қўшкўпир ва Шовот туманларида чорва молларида дерматит касаллиги қайд этилаётгани ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Дерматит — терининг яллиғланиши бўлиб, турли ташқи омиллар таъсирида пайдо бўлади. Жумладан:

    •    терининг ишқаланиши ёки шилиниши,
    •    куйиш ёки совуқ уруши,
    •    қуёш, рентген ёки радиоактив нурлар таъсири,
    •    дорилар (сульфаниламидлар, антибиотиклар),
    •    кимёвий моддалар,
    •    ҳашаротлар (бит, бурга, кандала, чивин, кана) чақиши,
    •    айрим ўсимликлар (масалан, қичитқи ўт) таъсири.

Ҳозирда қайд этилган ҳолат асосан молдан молга юқадиган дерматит тури ҳисобланиб, чорвачиликка жиддий хавф туғдириши мумкин.

Одамга юқадими?

Чорва моллари орасида тарқаладиган дерматит, одатда, инсонга юқмайди. Бироқ касал ҳайвонлар билан тўғридан-тўғри ва узоқ алоқада бўлган ҳолатларда эҳтиёткорликка риоя этиш зарур.


Агарда Хоразм вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси фаолиятига оид савол ва мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги ишонч рақамига мурожаат қилиб, қўшимча маълумот олишингиз мумкин:
62-228-27-18

Мутасаддилар аҳоли ва чорвадорлар билан ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканлигини, ҳар қандай мурожаатнинг ижобий ҳал этилишига кўмаклашишини маълум қилмоқда

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: