USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллигига муносиб туҳфа — Урганчда янги «Инсон» маркази фойдаланишга топширилди

432 марта
Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллигига муносиб туҳфа — Урганчда янги «Инсон» маркази фойдаланишга топширилди

Урганч шаҳрида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси учун барпо этилган янги бино тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

 Энди мазкур масканда фуқароларимизга янада сифатли ва самарали ижтимоий хизматлар кўрсатилиши учун барча шарт-шароит яратилган. Замонавий архитектура асосида қурилган бинога 10,065 млрд сўм маблағ ажратилган. Умумий майдони 1600 кв. метр бўлиб, Урганч шаҳри марказида, транспорт қатнови учун қулай нуқтада жойлашган.
Ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам тўлиқ тўсиқсиз муҳит яратилган. Бинода тактил қопламали йўлаклар, пандуслар, махсус лифтлар ҳамда мослаштирилган санитария хоналари мавжуд.

Тантанали очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Абруев, нуфузли ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар, жамоатчилик ва тизим ходимлари иштирок этди.

Янги бино — «Инсон қадри» эъзозланган, ижтимоий давлат тамойили устувор ҳисобланган Янгича Ўзбекистон йўлидаги катта қадам сифатида баҳоланмоқда.





Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: