USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Урганчда аҳолини олдиндан огоҳлантирмасдан электрдан узиш ҳолати — ким жавобгар?

301 марта
Урганчда аҳолини олдиндан огоҳлантирмасдан электрдан узиш ҳолати — ким жавобгар?

Урганч шаҳридаги Темирйўлчи маҳалласи аҳолиси сўнгги кунларда электр энергияси огоҳлантиришсиз узилиб қолишидан норози. Энг ажабланарлиси, бу ҳолатдан ҳатто “Ҳудудий электр тармоқлари” масъуллари ҳам аввалдан хабардор эмас. Улар фақат куннинг ўртасида, аҳоли шикоят қила бошлагандагина электр узилиши ҳақида билишмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳудуддаги электр таъминоти “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УКнинг Мискин электр таъминоти масофаси томонидан бошқарилади. Шу боис, маҳалла аҳолиси электр таъминотидаги узилишлар ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаётганидан қаттиқ норози.

Саволлар ўринли:
  • Агар трансформаторлар темир йўл ҳудудида бўлса, нега ҳалигача Урганч шаҳар “Ҳудудий электр тармоғи” балансига ўтказилмаган?
  • Агар техник жиҳатдан бундай имконият бўлмаса, нега аҳоли ва “Ҳудудий электр тармоқлари” олдиндан 1–2 кун аввал хабардор қилинмайди?
  • Бу ҳолат истеъмолчи ҳуқуқларига, аҳоли манфаатига нисбатан очиқчасига эътиборсизлик эмасми?
Аслида, қонунчиликка кўра, электр таъминотидаги режали узилишлар ҳақида аҳоли ва мутасадди ташкилотлар олдиндан хабардор қилиниши шарт. Аммо амалиётда эса темир йўл ташкилоти ўзбошимчалик билан чора кўраётгандек кўриниши ҳолатни оғирлаштирмоқда.


Аҳоли эса оддий саволни ўртага қўймоқда:
 “Биз тўловларни ўз вақтида қиламиз, лекин электрдан фойдаланиш ҳуқуқимизга нима учун беэътиборлик билан муносабатда бўлишмоқда?”

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: