USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразм вилоятида жиноят ишлари бўйича судланганлар сони камайди

259 марта
Хоразм вилоятида жиноят ишлари бўйича судланганлар сони камайди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судларнинг 2025 йил биринчи ярмидаги фаолияти юзасидан ҳисоботни эълон қилди.

Маълумотларга кўра, мамлакат миқёсида судланганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоизга камайган. Агар 2024 йилнинг январь–июнь ойларида 37 180 нафар шахс жиноят ишлари бўйича судланган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу рақам 30 915 нафарни ташкил этди.


Хоразм вилоятида эса жиноят ишлари бўйича судланганлар сони республикадаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди. Олти ой давомида вилоятда жами 1 043 нафар шахс судланган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайган.

 Қиёс учун: энг кўп судланганлар Тошкент шаҳрида (5 084 нафар), Фарғона вилоятида (3 600 нафар) ва Самарқанд вилоятида (2 821 нафар) қайд этилган. Энг кам кўрсаткичлар эса Сирдарё (1 029 нафар), Хоразм (1 043 нафар) ва Қорақалпоғистон Республикаси (1 051 нафар) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шунингдек, республика миқёсида судланганлардан 4 020 нафари суд залидан озод этилган бўлса, 2 127 нафари залда қамоққа олинган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, Хоразм вилоятида жиноятчиликнинг пасайиши профилактик ишлар самараси, аҳоли билан яқин мулоқот, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чоралари ва маҳаллаларда жамоатчилик назорати кучайгани билан изоҳланмоқда.

Бу кўрсаткичлар Хоразм вилоятида ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ижобий натижа берaётган кўрсатади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: