USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эртага Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

1 671 марта
Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Хоразм вилоятининг бир қатор туман ва маҳаллаларида электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда жамият мутасаддилари маълум қилди.

Маълумотга кўра, ўз иш фаолияти “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари” асосида амалга оширилаётган жамият томонидан профилактика ишлари олиб борилиши режалаштирилган.


Электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:

Урганч туманида: Қўнғирот, Қипчоқ, Бободеҳқон, Богдорчи, Чўлобод, Оёқбоғ маҳаллаларида.

Янгибозор туманида: Бўстон, Наврёп, Қоратепа маҳаллаларида.

Гурлан туманида: Сахтиён, Ярмиш, Навбаҳор, Мададкор, Янгибоғ, Беш уй маҳаллаларида.

Хива туманида: Гандимийон, Поласултон, Париша, Қаттибош маҳаллаларида.

Боғот туманида: Бўка маҳалласда.

Хонқа туманида: Ғайрат ва Мустақиллик маҳаллаларида.

Тупроққалъа туманида: Шеҳлар, Пастом, Саидлар, Янгизамин, Саяпир маҳаллаларида.

Эслатиб ўтамиз, профилактика ишлари 9 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача давом этади. Шу вақт мобайнида электр таъминотида узилишлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Мутасаддилар аҳолидан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраб, мазкур ишлар барқарор электр таъминотини таъминлаш мақсадида олиб борилаётганини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: