USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Янгиариқ туманида пробация назоратидаги шахслар билан суҳбат ўтказилди

147 марта
Янгиариқ туманида пробация назоратидаги шахслар билан суҳбат ўтказилди

Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Р. Мухаматов томонидан Янгиариқ туманида пробация назорати ва профилактик ҳисобда турган шахслар билан учрашув ташкил этилди.


 Суҳбат жараёнида уларга амалдаги қонунчиликка киритилган янги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, белгиланган тартиб-қоидаларнинг аҳамияти, қонунга риоя қилишнинг жамият ва шахс ҳаётидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, суҳбат давомида пробациядаги шахсларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Масъуллар уларнинг қонуний ҳуқуқлари, ижтимоий ҳаётга мослашиш имкониятлари ва қўллаб-қувватлаш чоралари борасида амалий тавсиялар бердилар.

 Мазкур учрашувнинг асосий мақсади — профилактик ҳисобда турган фуқароларнинг қайта жиноят йўлига кириб қолишларини олдини олиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш ва ҳуқуқий саводхонликларини оширишдан иборатдир.



Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: