USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm USD: 11,949 so'm EUR: 13,793 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,163 so'm CNY: 1,772 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,253 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда саноат зоналаридаги лойиҳалар муаммолари ўрганилди

231 марта
Хоразмда саноат зоналаридаги лойиҳалар муаммолари ўрганилди

Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ҳудуддаги саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Явбасаров бошчилигида Қўшкўпир, Шовот ва Янгиариқ туманларида жойлашган кичик ҳамда ёшлар саноат зоналаридаги лойиҳалар ташаббускорлари билан учрашувлар ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида лойиҳаларни амалга оширишда дуч келинаётган асосий муаммолар жойида кўриб чиқилди. Хусусан, айрим тадбиркорлар биноларни қуриб битказиш муддатлари, объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш, табиий газ билан таъминлаш ва кредит ажратиш масалалари бўйича қийинчиликларга дуч келаётгани маълум бўлди.

Натижада:

  • Бино ва иншоотларни қисқа муддатларда қуриб битказиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди;
  • Қурилиши якунланган объектларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги тўсиқларни бартараф этиш учун масъул идораларга топшириқлар берилди;
  • Табиий газ таъминоти ва кредит ажратиш масалалари бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди;
  • Барча вазифаларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.









Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: