USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Танқиддан сўнг — Хонқада йўл таъмири бўйича расмий изоҳ берилди

557 марта
Танқиддан сўнг — Хонқада йўл таъмири бўйича расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда “Xorazm Bugun” телеграм канали орқали Хонқа тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 90V023 (4к942) D230 автомабил йўлининг 5–10 километр қисмида олиб борилаётган таъмир ишларига нисбатан маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган эътироз ҳақидаги видеомурожаат тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Хоразм вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси” расмий маълумот берди.


Расмий баёнотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 апрелдаги Раёсати мажлисининг 45-сонли баёнига асосан, Хонқа туманидаги ушбу йўлни таъмирлаш бўйича Хоразм вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси ҳамда Хива шаҳар минтақавий йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ўртасида 2025 йил 13 октябрда 25/90V023-сонли шартнома тузилган.
Шартнома асосида ҳозирги вақтда мўлжалланган 5–10 км оралиғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эътироз билдирилган қисм махсус комиссия томонидан ўрганилди. Ушбу ўрганишда Хоразм вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси ва пудратчи ташкилот вакиллари, жамоатчилик вакиллари ҳамда “Test Asphalt Laboratory” МЧЖ мутахассислари иштирок этди.

Текширув натижасида йўлга ётқизилган асфальтобетон қопламасининг ўртача қалинлиги 6 см эканлиги аниқланди.

Маълумотнома билан бирга ўрганиш жараёнидан фотосуратлар ҳам илова қилинган.

#Хоразм #Хонқа #Йўлтаъмири #Расмийбаёнот #Автомобильйўллари #XorazmBugun

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: