USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмда рейдлар давом этмоқда: қоидаларни бузган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига жойлаштирилмоқда

416 марта
Хоразмда рейдлар давом этмоқда: қоидаларни бузган ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдонига жойлаштирилмоқда

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилаётган навбатдаги рейд тадбирлари давом этмоқда.

Тадбирлар жараёнида транспорт воситаларида ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек, товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳамда улардан фойдаланишдаги қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг автомашиналари тегишли тартибда вақтинча жарима майдонига жойлаштирилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга, айниқса транспорт воситаларига турли рангдаги ёнувчи чироқлар — кўк, қизил, яшил LED ёритгичлар каби қурилмаларни ўрнатмасликка чақиради.

Бундай ўзбошимчаликлар нафақат йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солади, балки бошқа ҳайдовчи ва пиёдалар учун ноқулайлик ҳам келтириб чиқаради.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: