USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm USD: 11,890 so'm EUR: 13,717 so'm RUB: 144 so'm GBP: 16,044 so'm CNY: 1,763 so'm KZT: 26 so'm TRY: 249 so'm AED: 3,237 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Бугун Хоразмнинг бир нечта ҳудудларда табиий газ вақтинча тўхтайди(Тўлиқ рўйхат)

1 784 марта
Бугун Хоразмнинг бир нечта ҳудудларда табиий газ вақтинча тўхтайди

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълумотига кўра, 29 октябрь куни Хоразм вилоятининг бир нечта туман ва шаҳарларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтайди.


🔹 “Урганч-2” ГТСда тафтиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 08:00 дан 18:00 гача Гурлан туманидаги барча маҳаллалар ҳамда Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий ва Оқ ариқлар маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш тўхтайди.

🔹 “Боғот-2” ГТСда мавсумий шайбалар алмаштирилиши туфайли соат 09:00 дан 17:00 гача Боғот туманидаги О.Отчанов, Соҳибкор, Маънавият, Ўзгариш, Ҳунарманд, Кўна бирлашув ва Навбаҳор маҳаллаларида газ таъминоти узилади.

🔹 Урганч туманидаги Равот маҳалласида паст босимли газ қувурида аниқланган сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилаётгани сабабли, соат 08:00 гача ушбу ҳудудга газ етказиб бериш тўхтатилган.

🔹 Шунингдек, “Қўшкўпир-2” ГТСдан чиқувчи юқори босимли газ қувурида сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Шу сабабли, соат 09:00 дан 18:00 гача Қўшкўпир туманидаги Баҳористон, Чаманзор, Иқбол, Месит, Полвон, Ўрта қишлоқ, Незахос, Кўктом, Қадрият, Хонобод, Кўназей, Хайрабод, Тегалак, Хосийон, Иттифоқ, Ошақ қалъа, Боғзор, Ёшлик, Ўртайоп, Адолат, Ифтихор ва Ғалаба маҳаллаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтайди.

Барча ҳудудларда таъмирлаш ва авария тиклаш ишлари якунлангандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: