USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,699 so'm RUB: 155 so'm GBP: 15,877 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Тергов бошқармасида жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

51 марта
 Ноябр 2025 йил 51 

Тергов бошқармасида жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасида жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошқарма раҳбарияти, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларининг тергов бўлинмалари раҳбарлари ҳамда барча терговчи ва суриштирувчилар иштирок этдилар.


Йиғилиш аввало тергов фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилашга қаратилди. Ҳисобот даврида тергов тизимида амалга оширилган ишлар, жиноят ишларини очиш ва уларни судга ошириш жараёнлари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Хоразм вилоятидаги тергов ва суриштирув бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни фош этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тергов жараёнларини сифатли ва холисона амалга ошириш йўналишида салмоқли натижаларга эришилди.

Бошқарма раҳбарияти томонидан айниқса ходимларнинг хизмат интизоми, масъулияти, қонун талабларига қатъий риоя этиш, жиноят ишлари бўйича далиллар базасини мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, тергов жараёнларига замонавий ахборот тизимларини жорий этиш, рақамли технологиялардан фойдаланиш, ички назоратни кучайтириш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолиятини баҳолаш билан бирга уларнинг шахсий ривожланишига ҳам эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди. Бу борада, фидойилик ва масъулият билан хизмат қилаётган терговчи ҳамда суриштирувчилар, уларнинг ота-оналари фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда таъкидланишича, ҳар бир ходимнинг муваффақияти ортида унинг оиласи, яқинлари ва устозларининг меҳри ҳамда тарбияси мужассам. Шу сабабли, мукофотлаш маросимида ота-оналарнинг меҳнатини эътироф этиш орқали тергов тизимидаги инсонпарварлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан ходимлар олдига жиноятчиликка қарши курашда янада юқори натижаларга эришиш, ҳар бир ишда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ишончини қозониш йўналишида аниқ вазифалар қўйилди.








Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: